ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Тошкентда автовокзал биносида қайта қурилиш ишлари фаол кетмоқда, деб хабар қилди Nuz.uz Автомобоил транспорти вазирлиги хабарига асосан.
“Тошкент” автовокзалининг янги биноси барча замонавий талабларга жавоб берадиган бўлади. Янги бино чиройлироқ, ёруғроқ ва кенгроқ бўлади. Шунингдек унинг ички ва халқаро қатнов йўловчилари учун хизмат кўрсатиш имконияти ҳам кенгаяди – дейилган хабарда.
Янги бинода икки қаватли кутиш зали, VIP-зал, кафе ва магазинлар пайдо бўлади. Шунингдек, сақлаш камералари, багаж бўлими, она ва бола хонаси меҳмонхона ва бошқа қулайликлар пайдо бўлади.
Автовокзалнинг эски биноси 70 йиллар охирида қурилган бўлиб, у етарли даражада мустаҳкам эканлиги аниқланган. Шунинг учун уни тўлиқ бузмасдан қайта қуришга қарор қилинган.
Реконструкция ишларига қарамасдан, автовокзал халқаро йўналишдаги йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Режага кўра янгиланган автовокзал биноси 2019 йилнинг март ойида ишга туширилади.