Лола Каримова навбатдаги янги китобни тақдим этди

© IstagramЛола Каримова
Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Сўнмас ёғду” китоби Ўзбекистон ўқув юртлари кутубхоналари, бадиий ва ижодий уюшмаларга тарқатилади ҳамда китоб дўконларида сотувга қўйилади”, - деб ёзган Лола Каримова.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали “Сўнмас ёғду” номли янги китобни тақдим этди.

“Ушбу фундаментал нашрда уста-муаллимнинг ижодий ва ҳаёт йўли очиб берилган. Рассомнинг санъат асарлари намуналари, архив материаллар, шунингдек, замондошлари ва ўқувчилари хотиралари китобдан ўрин олган. Профессор, санъатшунослик доктори Акбар Ҳакимов муаллифлигидаги мазкур китоб Каримов Фондининг лойиҳасидир”, - деб ёзган Лола Каримова.

Китоб муаллифи, санъатшунослик доктори Акбар Ҳакимов уникал архив фотосуратлар ёрдамида китобхонларга Чингиз Аҳмаровнинг ижод ва ҳаёт йўлини очиб берди. Нашрда устоз асарларидан кўплаб намуналар илк маротаба нашр этилмоқда.

Лола Каримова сўзларига кўра, бугунги кунда мазкур китобнинг инглиз тилидаги нусхасини нашр этиш устида иш олиб бормоқда.
 
“Сўнмас ёғду” китоби Ўзбекистон ўқув юртлари кутубхоналари, бадиий ва ижодий уюшмаларга тарқатилади ҳамда китоб дўконларида сотувга қўйилади”, - деб ёзган Лола Каримова.

Янгиликлар лентаси
0