ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий даражадаги ташриф билан Францияга боради.
Шу муносабат билан Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Таъкидланишича, Маданият вазирлиги ҳузурида Франция маданият маркази ташкил этилди.
Марказ харажатларини молиялаштириш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилади.