Санкт-Петербургда теракт уюштирган фуқарони 15 йил қамоқ жазоси кутмоқда

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда теракт уюштирган Қирғизистон фуқаросига прокурор 15 йил қамоқ жазоси беришни сўради.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Россия Тергов қўмитаси Қирғизистон фуқароси Сирожиддин Мухтаровни Санкт-Петербургда уюштирилган терактда айбдор деб топди ва унга 15 йил қамоқ жазоси беришни сўради, РИА Новости хабарига асосан.

Ницца қурбонлари хотирасига гуллар - Sputnik Ўзбекистон
"Ислом давлати" Ниццадаги теракт учун жавобгарликни олди

Айбловда айтилишига кўра, Сирожиддин Мухторов террорчи ёллашда, портловчи моддаларни ноқонуний сотиб олиш, сақлаш ва ташиб ўтишда ҳамда портловчи мосламалар ясашда айбланмоқда.

Ундан ташқари Мухторов "Жамаат Таухид ва Джихад" номли ноқонуний ташкилот фаолиятини йўлга қўйган. Ушбу ташкилот аъзолари ўтган йили Бишкекда Хитой элчихонасига террорчилик ҳужумини ташкил қилишган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрел ойида Санкт-Петербургда “Сенная плоўадь” ва “Технологический институт” бекатлари орасида худкуш террорчи Акбаржона Джалилова уюштирган теракт оқибатида 16 киши қурбон бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0