Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига $ 20 миллион сармоя киритди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВстреча В.Путина с членами Попечительского совета Государственного академического Мариинского театра
Встреча В.Путина с членами Попечительского совета Государственного академического Мариинского театра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Бурхоновичнинг ўзи спортчи бўлган, шунинг учун ҳам у “Пахтакор” жамоасига ёрдам бермоқда ва у ушбу жамоани жуда яхши кўради, - деди Биродар Абдураимов.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Миллиардер Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига 20 миллион $ сармоя киритди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали, бизнесмен ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильмда.

“Бу йил “Пахтакор” жамоаси ҳаммани хурсанд қилмоқда. Алишер Бурҳонович туфайли ҳамма нарса ўзгарди: менежмент, мураббийлар ва фалсафа”, - деб ҳикоя қилади жамоанинг бош мураббийи Шота Арвеладзе.

Ундан ташқари яқин йиллар ичида пойтахтдаги стадионнинг майдони замонавийлаштирилади. Янги лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

“Мен ўзбеклигимдан мағрурланаман. Бу ер менинг она ерим ва унга қандай ёрдамим керак бўлса, мен бу ишни исталган дақиқада амалга оширишим мумкин”, - деди Алишер Усмонов теледастур давомида.

СССР спорт устаси Биродар Абдураимов айтишига қараганда, Алишер Бурхоновичнинг ўзи спортчи бўлган, шунинг учун ҳам у “Пахтакор” жамоасига ёрдам бермоқда ва унинг ўзи ҳам ушбу жамоани жуда яхши кўради.

Янгиликлар лентаси
0