ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисовни Самаранинг "Крылья Советов" жамоаси ижарага олди, деб хабар қилди футбол жамоаси матбуот хизмати.
Наш защитник @VitaliyDenisov до конца года будет выступать за самарские «Крылья».
— ФК Локомотив (@fclokomotiv) 21 августа 2018 г.
Удачи, Виталий! 💪🏼 pic.twitter.com/gPqAVWbEln
Хабарда айтилишига кўра, Виталий Денисов "Крылья Советов" таркибида йил охирига қадар ўйинларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов 2013 йилдан буён “Локомотив” жамоаси таркибида ҳимоячи вазифасида тўп сураётган эди. Ушбу жамоа таркибида Денисов икки маротаба Россия кубоги соҳиби ва ўтган йилда Россия чемпиони бўлган эди.