Тунги кафеда “маски-шоу” уюштирган ходимлар устидан текширув ўтказилмоқда

CC BY-SA 3.0 / Tobias "ToMar" Maier / A rib-knit three-hole balaclavaЧеловек в маске балаклавы. Архивное фото
Человек в маске балаклавы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тунги кафеда мижозларга қўпол муносабатда бўлган ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари устидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. ИИББ Тошкентдаги кафелардан бирида текширув вақтида мижозларга қўпол муносабатда бўлган ходимлари фаолиятига баҳо бермоқда.

“Яқинда биз,  ходимларимиз Тошкентдаги кафелардан бирида, хизмат вазифасини ўташ вақти қўпол ҳаракатларга йўл қўйганинидан хабар топдик.  Ушбу иш юзасидан хизмат текшируви белгиланган. У ерда бўлган ҳар бир ходимнинг ҳатти-ҳаракатига объектив баҳо берилади ва таалуқли чоралар қўлланилади”, - деди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Рустам Жўраев.

Шунингдек, Жўраев бундай ҳолларни олдини олиш учун ходимлар билан ИИББнинг ўзи ҳам кураш олиб бораётганини ҳақида айтиб берди.

ИИББ бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, бундай ходимлар билан тарбиявий ишлар олиб борилмоқда ва кадрлар танлаш ҳамда уларни ўз ўрнига қўйишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдигн Тошкент шаҳридаги кафелардан бирда тунги текширув вақтида, ИИВ ходимлари у ерда бўлган мижозларни тиз чўктирган, ерда ётган одамни оёғи билан тепган ҳолатлари тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0