ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Бугун Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон иккинчи олтин медалга сазовор бўлди.
Таэквондо мусобақасининг финал жангида ўзбекистонлик Никита Рафалович Жанубий Кореялик Хва Жун Лини 18:15 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Бу Ўзбекистон дамоасининг Таеквондо бўйича олган бешинчи медали бўлди. Мусобақа расмий сайтида хабар берилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон жаммоси 11та медал билан 23 жамоа орсида 11 ўринда бормоқда.