ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Минеральные воды шаҳри аэропортига 40 жуфт махси олиб келаётган Ўзбекистон фуқаросини божхона ходимлари тўхтатди, маҳаллий божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра.
Яшил йўлакдан ўтаётган фуқаро қўл юклари орасида 40 жуфт декларацияда кўрсатилмаган маҳсулот - ўзбек миллий услубида тикилган махсилар борлиги аниқланган. Ноқонуний юкнинг вазни 16 кгни ташкил қилган.
Айни дамда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан маъмурий қонунбузарлик иши қўзғатилган ва у жаримага тортилиши кутилмоқда. 40 жуфт махси эса аэропорт божхонасининг сақлаш камерасида сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳудудига шахсий эҳтиёждан ортиқча бўлган миқдорда (тижорат мақсадида) товарлар олиб келиш, шунингдек, сертификатга эга бўлмаган озиқ-овқатмаҳсулотлари ва носвой олиб келиш таъқиқланади.
Россия Федерацияси ҳудудига қонунни бузмаган тартибда қандай маҳсулотлар олиб келиш мумкинлиги ҳақида ушбу инфографикамизда батафсил танишишинг.