ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Москвада ўтказиладиган Афғонистон бўйича учрашувда иштирок этишга рози бўлдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ҳозирча қўшимча маълумотлар йўқ.
Толиблар ва расмий Қобулни яраштириш истиқболлари Россия пойтахтида 4 сентябр куни муҳокама қилинади.
Россия ТИВининг асосий мақсади - Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида бўлган россиялик фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва миллий ярашув жараёнини ишга туширишдан иборат.
Ўз навбатида, Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Абдул Қаюм Кучай журналистларга Афғонистон ҳукумати "толибон"нинг ушбу мулоқотда иштирок этишига қарши эмаслигини таъкидлаган.
Илгарироқ, толиблар душанба куни юзлаб ҳибсга олинганларни озодликка чиқаргани ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда бу инсонлар "Қурбон байрами саодатини ўз оиласи ва дўстлари билан баҳам кўришлари" мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Толибон" билан уч ойлик ярашув ҳақида эълон қилганди.