ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Москва вилоятидаги Котельники шаҳарчасидаги қурилиш майдончаларидан бирида меҳнат мигрантларининг оммавий заҳарланиши юз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Котелникида юз берган ҳодиса натижасида 26 киши зарар кўрди. Улардан 23 киши Люберецк туманидаги касалхонага жойлаштирилди, бир киши вафот этди”, - дейилган хабарда.
Воқеа 20 август куни содир бўлган. Қурувчилар хостелда овқатланганидан сўнг ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган. Шифокорлардан ёрдам сўраб 31 киши мурожаат қилган. Уларнинг ҳолати ўрта-оғир деб баҳоланмоқда. Дастлабки диагноз – гастроэнтерит.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу хостел санитария ва эпидемиология нормаларига жавоб бермаганлиги туфайли олдин ҳам икки маротаба ёпиб қўйилган. Роспотребнадзор айни дамда унинг ошхона ва омбархоналарини муҳрлаб қўйган ва хостел мулдори бўлган юридик шахс фаолиятини тугатиш билан шуғулланмоқда.
Жабрланганлар "Импульс" ва "Боэс Констракшен" қурилиш компаниялари ишчилари бўлган.