Бош вазир автомобили иштирокидаги ЙТҲда 6 киши жароҳатланган

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Ариповнинг хизмат автомобили иштирокидаги ЙТҲда олти киши жароҳатлангани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратура матбуот хизматлари 20 август куни бош вазир Абдулла Ариповнинг хизмат автомобили иштирокидаги ЙТҲнинг тафсилотларини маълум қилди.

Унда айтилишига кўра, 20 август куни соат 9:30 ларда «Қорасув-Бўка-Бекобод»­­ автомобиль йўлининг 92-километрида Сайидов Бахтиёр Абдужалилович бошқарувидаги, давлат рақам белгиси 10 U 945 LA бўлган Damas автомобили Бекобод шаҳар томонга ҳаракатланиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва ҳайдовчи Толипов Рустам бошқарувидаги, давлат рақам белгиси 01 215 ABA бўлган Mercedes-Benz хизмат автомашинасининг чап ён томон ўрта қисмига урилган.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Ариповнинг автомобили аварияга учради

ЙТҲ оқибатида Mercedes-Benz салонида бўлган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповда тиббий муолажа талаб этилмайдиган енгил шикаст, унинг ўринбосари Алишер Султоновда чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши, Президент девони масъул ходими У. Қурбоновда ўнг қўл билак суяги ёпиқ синиши каби тан жароҳатлар, ҳайдовчи Р. Толиповда бош тепа соҳаси ҳамда ўнг елка, ўнг билак очиқ бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Damas автомашинаси ҳайдовчиси Б. Саидовда пешона соҳаси лат ейиши, йўловчи А.Мелибоевда ўнг ўмров суягини ёпиқ синиши каби жароҳатлар аниқланган.

А. Султонов, У. Қурбонов, Б. Саидов, А. Мелибоевлар шифохонага жойлаштирилиб, уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Р. Толиповга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан Бош прокуратура ва ИИВ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0