ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазири Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланишини эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Президентимиз Фармонларига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан юртимиз аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади", - дейилади хабарда.
Шерматовнинг таъкидига кўра, бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ 2018-2019 ўқув йили август ойидан бошланар экан, деган миш-мишлар тарқалган, аммо Халқ таълими вазирлиги бу хабарларни инкор этиб, ўқишнинг биринчи куни ўзгаришсиз қолгани, таълим масканларида ўқиш ҳар анъанавий тарзда - 2 сентябрда бошланишини эълон қилган эди.