Осиё ўйинларида Ўзбекистон медаллари сони 6 тага етди

© Ҳасан ПирмуҳаммедовТаенквондистка из Узбекистана Нигора Турсункулова
Таенквондистка из Узбекистана Нигора Турсункулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари ҳозирча 6та медалга сазовор бўлишди: 1та олтин, 2та кумуш, 3та бронза.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Бугун Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна иккита медални қўлга киритишди, деб ёзмоқда Миллий Олимпия қўмитаси.

Аёллар орасида 67 кг вазн тоифасида қизлар ўртасида мусобақада иштирок этган Нигора Турсунқулова ярим финалга қадар етиб бориб, финал йўлланмаси учун кореялик Ким Жандига қарши жанг олиб борди ва 4:14 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медали билан кифояланди.

© olympic.uzБекзод Абдураҳмонов (74 кг)
Осиё ўйинларида Ўзбекистон медаллари сони 6 тага етди - Sputnik Ўзбекистон
Бекзод Абдураҳмонов (74 кг)

Эркаклар ўртасида 58 кг вазн тоифасида Ниёз Пўлатов ярим финалда эронлик Ашур Зода Фарзонни ҳам мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиққанди. Ниёз финалда жанубий кореялик рақибига Ким Тэ Ҳунга мағлуб бўлиб кумуш медалини қўлга киритди.

Бундан олдин ўзбекистонлик спортчилар эркин кураш бўйича 3та медални қўлга киритишган эди: Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) олтин медал, Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Сирожиддин Ҳасанов (65 кг) бронза медаллар.

Жамоага яна бир медални “Ушу” спорт турининг Таулу йўналишида иштирок этаётган Дарья Латишева олиб келди. У 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этиб,   кумуш медалга сазовор бўлди.

© REUTERS / BEAWIHARTAДарья Латышева
Осиё ўйинларида Ўзбекистон медаллари сони 6 тага етди - Sputnik Ўзбекистон
Дарья Латышева

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада қўлга киритган медаллари сони 6тага етди. 1та олтин, 2та кумуш, 3та бронза. Медаллар жамғариш бўйича терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўриндан жой олган.

Янгиликлар лентаси
0