Август охирида интернетга уланишда муаммолар бўлиши мумкин - Uzonline

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСотрудник в офисе
Сотрудник в офисе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 19 августдан 30 августга қадар тунги вақтда кенг полосали интернетга уланишда муаммолар бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Маҳаллий интернет-провайдер Uzonline интернетга уланишда муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз мижозларини огоҳлантирди.

“2018 йилнинг 19 августидан 30 августига қадар “Ўзбектелеком” АЖ тармоғида режалаштирилаётган профилактика ишлари туфайли тунги вақтда кенг полосали интернет хизматлари сифати пасайиши кузатилиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Ушбу муносабат билан бир қатор, интернет алоқаси билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар, жумладан Uzcard ҳам ўз мижозларини терминаллар орқали тўловлар амалга ошириш вақти муаммолар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Янгиликлар лентаси
0