ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистонда электрон виза бериш тартиби жорий этилганидан буён 15 июлдан -15 августга қадар 5025 нафар хорижий сайёҳларга электрон визалар берилди, деб хабар қилмоқда Spot нашри.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон 15 июлдан бошлаб e-visa.gov.uz сайти орқали электрон визалар беришни бошлаган эди.
Ўтган бир ой ичида Ўзбекистонга киришга электрон виза олиш учун 5460та ариза келиб тушган. Шундан 1190 та – Хитой, 671та – АҚШ, 611та – Буюк Британия, 403та – Ҳиндистон, 339та – Франция, 311та – Германия, 253та – Австралия фуқароларидан.
15 август ҳолатига 5025та электрон визалар берилган. Фақат бир кишига (Франция фуқароси) - рад жавоби берилган.