ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 28 октябридан бошлаб Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўяди деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот хизмати.
Парвозлар ҳафтасига икки маротаба сешанба ва якшанба кунлари Boeing767 самолётларида амалга оширилади, қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
HY-335 Тошкент 17:50 – Жидда 21:00
HY-336 Жидда 22:30 – Тошкент 05:10+1
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Владивостокка парвозларни йўлга қўйиши ҳақида эълон қилган эди. Парвозлар ҳафтасига “Тошкент – Владивосток – Тошкент” йўналишидаги парвозлар ҳафтасига бир маротаба шанба кунлари амалга оширилади.