Тандир тайёрлашда, биринчи навбатда соз тупроқ керак. Яъни таркибида шўр ва ортиқча зарарли моддалари бўлмаган тупроқ. Тупроқдан лой тайёрланиб, унга яхшилаб ишлов бериб пиширилади.
Тандир ясаш уч босқичда бўлиб ўтади. Аввал эни 40 см бўлган пастки қатламига юмалоқ шакл берилади. У бироз қотганидан кейин устига иккинчи қатлам ўрнатилади. У ҳам қотганидан кейин тандирнинг оғиз қисми (Гардиши) ясалади. Буларнинг ҳаммаси қўл меҳнати билан қилинади.
Об ҳаво яхши бўлса тандир 3-4 кунда қурийди.
Тандирчилик бизга ота-бобомиздан қолган касб. Мен учинчи авлод тандирчиман. Ўғлим тўртинчи авлод тандирчи бўлади. Тандирчилик сулоламиз давом этади деб умид қиламан.