Aurum клубининг 2 нафар қўриқчиси муқаддам судлангани маълум бўлди

© RepostНочной клуб "Aurum 898"
Ночной клуб Aurum 898 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Aurum 898” клубининг ҳибсга олинган қўриқчиларидан икки нафари муқадам судлангани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Мудҳиш қотиллик юз берган “Aurum 898” клубининг ҳибсга олинган қўриқчиларидан икки нафари аввал судланганганлиги аниқланди, деб хабар қилмоқда ҳақда Repost нашри Олий суддаги манбаага асосан.

“Хусусан, 1989 йил Тошкентда туғилган, муассасанинг қўриқлов хизматида ишлаган Ш. Қиличев ва 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А. Ҳамроев муқаддам судланган”, - дейилган хабарда.  

Ҳибсга олинган яна икки нафар шахс — 1994 йилда туғилган С. Камолдинов ва 1992 йилда туғилган Ж. Ёрқулов муқаддам судланмаган.

Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги тунги клубда юз берган пичоқбозлик оқибатида ММА жангчиси вафот этди

Суд маъмурий материалларни ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, В. Смирнов ва И. Фазлиддиновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 10 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчилар Ш. Қиличов, А. Хамраев, Ж. Ёрқулов ва С. Камолдиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Aurum 898" тунги клубида 9 август кечаси курашчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида юз берган жанжал оыибатида, Кенжаев вафот этган эди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0