Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда молиявий разведка тизимларини мустаҳкамлайди

© Sputnik / Алексей ДружининВо время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси ташрифи натижасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқалишига қарши курашиш юзасидан илмий ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия молиявий разведка тизимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ҳавфсизлик бўйича кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилди прокуратура матбуот-хизмати.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари IV Халқаро армия ўйинларида иккинчи бор иштирок этиб, 6 та совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон разведкачилари кучли учликдан жой олди

Ташриф давомида илмий ҳамкорлик масалаллари, биргаликда ташкил этилган лабораторияларда илмий тадқиқод ишларини олиб бориш, таснифларни баҳоловчи халқаро тизимни яратиш орқали жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ягона ўқув ҳудудни шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи натижасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқалишига қарши курашиш юзасидан илмий ҳамкорлик Меморандуми ҳамда Халқаро институтлар тармоғининг Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари билан юқоридаги соҳаларда илмий-таълим фаолияти юзасидан ҳамкорлик баённомаси имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0