Ўзбекистон МДҲ билан биргаликда ҳаво мудофаа тизимини ривожлантиради

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишЗенитные ракетные системы С-400 "Триумф"
Зенитные ракетные системы С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда МДҲ ҳаво мудофаа тизимини такомиллаштиради.

ТАШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Бугун Минскда Ўзбекистон ва МДҲнинг олти мамлакати ҳамда КХШТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтади. Унда МДҲ мамлакатлари ҳаво-ҳимояси тизимини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади, деб ҳабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

“14 август куни Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ Ҳаво ҳимояси масалалари бўйича координация кенгашининг 49-мажлисида МДҲ ҳаво-ҳимояси тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари масаласи кўриб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Қўмита мажлисида Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари, КХШТ вакиллари,  Россия ҳарбий саноати вакиллари, МДҲ раҳбарияти учрашиб ҳарбий ҳаво мудофааси соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилишади.

© Sputnik / Vitaliy Timkiv / Медиабанкка ўтишҲаво мудофаа тизими
Ўзбекистон МДҲ билан биргаликда ҳаво мудофаа тизимини ривожлантиради - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво мудофаа тизими

Шунингдек, мажлисда 2019 йилда МДҲ ҳаво мудофаа кучларининг тезкорлиги ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган, биргаликда ўтказиш режалаштирилаётган тадбирларнинг ташкилий масалалари, ҳаво ҳимоясини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0