АҚШда 25 йилга қамалган Фазлиддин Қурбонов яна 20 йил қамоқ жазоси олди

© SputnikУбийство ножом
Убийство ножом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Террорчиликка уриниш учун 25 йилга қамалган ўзбекистонлик қамоқхона қўриқчисига пичоқ билан ҳамла қилгани учун яна 20 йил қамоқ жазоси олди.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Айни дамда АҚШда қамоқ жазосини ўтаётган Фазлиддин Қурбоновга суд қўшимча 20 йил жазо белгилади.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Фазлиддин Қурбонов 2012-2013 йилларда “Ўзбекистон исломий ҳаракати” террорчи ташкилоти аъзоси бўлган. У АҚШга қочқин сифатида кириб келган ва  2013 йил АҚШ Мустақиллик куни 4 июлда теракт уюштиришни режалаштираётганда ҳибсга олинган. ФБР унинг турар жойида портловчи мослама учун керакли қисмларни  топган. Ўшанда Қурбоновга суд 25 йил қамоқ жазоси берган эди.

2016 йилда, қамоқхонада бўла туриб, Қурбонов қўриқчига пичоқ билан ҳамла қилади. Шифокорлар қўриқчининг ҳаётини зўрға сақлаб қолишади. Ушбу қилмиши учун суд Қурбоновга қўшимча 20 йил қамоқ жазоси белгилади.

Янгиликлар лентаси
0