Тошкент ИИББ бухоролик фирибгар Жульетта ҳақида хабар берди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры: доллары США
Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гумонланувчидан кўрилган зарарнинг умумий миқдори 9 минг АҚШ долларини ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистонда фуқароларни хорижга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хаьар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Покупка авиабилета - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда қалбаки авиачипталарни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди

Таъкидланишича, ички ишлар органларига Яшнобод туманида яшовчи 61 ёшли Д. Раъно ариза билан мурожаат қилиб, аёл ўз аризасида Х.Жулеттага нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.

Маълум бўлишича, Х. Жулетта аёлнинг ўғлини Кореядаги автозаводлардан бирига ишга жойлаб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.

Тергов ишлари давомида асли Бухоро вилоятида яшовчи 55 ёшли Жульетта ҳеч қаерда ишламаслиги ва фуқароларни хорижга ишга жўнатиш ваколатига эга эмаслиги маълум бўлади. Шунингдек, гумонланувчининг тан олишича, Д.Раънодан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумондорнинг худди шу турдаги яна бошқа жиноятларга ҳам алоқаси борлиги аниқланган. Жумладан, Х.Жулеттанинг ваъдасига учган яна олти нафар шахс айни вақтда ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Жабрланганлар орасида Тошкент шаҳридан ташқари, Навоий ва Бухоро вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам бор.

Гумонланувчидан кўрилган зарарнинг умумий миқдори 9 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0