Маҳалладан блокчейнгача – Тошкент келажагига назар

Oбуна бўлиш
16 йилдан буён Тошкент шаҳарсозлигини ўрганиб келаётган россиялик антрополог-урбанист Артем Космарский Тошкент келажаги ҳақидаги ғоялари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Россиялик урбанист эксперт Артем Космарский 10 август куни  "Илҳом" театрида "Маҳалладан блокчейнгача" мавзули лекция ўқиди. Унда эксперт ўзининг Тошкент келажаги ҳақидаги ғоялари билан ўртоқлашди. 

Эксперт фикрига кўра, айни дамда Тошкент янги йўлнинг бошида турибди. Ўтган 25 йил давомида Тошкентда ўзгаришлар кам бўлган.

“Каримов даврида Тошкент ўзига хос социализм ороли сифатида сақланиб қолган бўлса, ҳозир ушбу шаҳар, дунёнинг барча бурчакларида амал қилаётган глобал оқимлар учун очилмоқда”, - дейди эксперт.

Космарский фикрига кўра, Тошкент ривожланишининг кейинги босқичи асосий икки йўналиш бўйича олиб борилиши керак.

Биринчи йўналиш бу – биофил шаҳар, яъни фақатгина шаҳарнинг у ёки бу ерида табиий ҳудудлар, боғлар ташкил қилиш билан чекланмасдан, табиатни шаҳар ичига кириб келишига имкон яратиш. Табиатни шаҳарнинг ҳар бир бўлагида учратиш имконини яратиш, кутилмаган жойларда, бир туп дарахт ёки кичик буталар, майсазорлар яратиш. 

Иккинчиси эса, “ақлли шаҳар” концепцияси. Мавжуд бўлган энг замонавий технологиялар ёрдамида шаҳар ҳаётини янада қулай, янада хавфсиз ва самарали қилиш. Эксперт фикрига кўра, блокчейн технологиясини қўллаш, келажакда шаҳар аҳолисининг анъанавий ҳаёт тарзини ўзгартириб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Артем Космарский Россия фанлар академиясининг Шарқшунослик институти илмий ходими, антрополог ва урбанист, 16 йилдан бери Тошкент шаҳрининг ривожланишини ўрганиб келмоқда. “Стрелка” конструторлик бюроси маслаҳатчиси.

Янгиликлар лентаси
0