Ўзбекистон делегацияси Беларус саноат ва қишлоқ хўжалиги компаниялари билан танишади

Oбуна бўлиш
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан таркиб топган Ўзбекистон делегацияси Минск шаҳри ва Беларуснинг бошқа ҳудудларига ташриф буюради.

ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси 9-15 август кунлари Беларусда ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан таркиб топган Ўзбекистон делегацияси Минск шаҳри ва Беларуснинг бошқа ҳудудларига ташриф буюради.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Беларус саноат ва қишлоқ хўжалиги компанияларини бориб кўради, илғор технологияларга асосланган ишлаб чиқариш жароёни билан бевосита танишади.

“Делегация ташрифидан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон ва Беларус савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш учун икки давлат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш”, - дейилади ТИВ ахборотида.

Янгиликлар лентаси
0