Швециядаги қамоқхонада сақланаётган Оқилов маҳбус ҳужумига учради

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСИЗО
СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оқиловга ноқонуний тарзда қурол сақлагани учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус  ҳужум қилган.

ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Стокгольмда теракт уюштиришда айбланиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловга қамоқхонада маҳбуслардан бири ҳужум қилди.

Полиция оцепила место ЧП в центре Стокгольма - Sputnik Ўзбекистон
Стокгольм суди терактда гумон қилинаётган Оқилов бўйича ҳукм чиқаради

Воқеа ўтган ҳафтада хавфсизлик даражаси юқори бўлган Кумла қамоқхонасида юз берган. Оқиловга ноқонуний тарзда қурол сақлагани учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус  ҳужум қилган. У Оқилов сақланаётган камерага кирган ва эшикни ичидан беркитиб олган, деб ёзади РИА Новости.

Шундан сўнг ичкаридан бақир-чақир ва зарба товушлари эшитилган. Соқчиларнинг кўрсатма беришларича, улар ичкарига киришганида маҳбус ерда ётган Оқиловга зарба бераётган бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Ҳужум қилган маҳбус изоляция бўлимига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрелда Стокгольм марказидаги йўловчилар юрадиган кўчаларнинг бирида юк машинаси одамлар устига қараб бостириб борган. У 500 метрдан зиёд масофани босиб ўтгач, Åhlens савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган.

Терактни содир этганликда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов айбланган.

Янгиликлар лентаси
0