Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йилидан дунё динлари тарихи ўқитилади

© Русская гуманитарная миссияКниги в школьной библиотеки одной из Узбекских школ
Книги в школьной библиотеки одной из Узбекских школ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу фан мактабларнинг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари учун ҳафтада 1 соат давомида ўтилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги мактабларда "Дунё динлари тарихи" фани ўқитилади, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Ушбу фан мактабларнинг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари учун ҳафтада 1 соат давомида ўтилади.

"2018-2019 ўқув йили давомида “Тарих“, “Давлат ва ҳуқуқ асослар“, “Одобнома“, “Ватан туйғуси“, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари“ каби ижтимоий фанлар билан бир қаторда “Дунё динлари тарихи“ фани ҳам ўқитилади”, - дейилади хабарда.

Бу халқ таълими вазирининг 2018 йилнинг 27 июлида қабул қилинган “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11-синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасалари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасида кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0