ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Федерал қижирув бюроси ўзларининг россиялик эканлигини айтган бир неча нафар кишини қўлга олди, деб маълум қилди РИА Новостига Россиянинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси матбуот котиби Алексей Топольский.
Илгарироқ дипломатик миссия беш нафар россиялик ҳибсга олингани ҳақида хабарнома олганди. Июль ойи охирида АҚШ адлия вазирлиги 4,5 миллион доллар миқдоридаги йирик товламачилик иши ва пул ювиш ишини суриштириш доирасида 25 киши ҳибсга олинганини, кейинроқ улар орасида беш нафар россиялик борлигини хабар қилганди.
"ФҚБдан ўзларининг россиялик эканини айтган бир неча киши қўлга олингани ҳақида расмий хабарнома олинди, ҳозирда бу маълумот текширилмоқда", — деди Топольский.