Ўзбекистонга Raiffeisen Bank Group банки делегацияси келади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишОфис банка "Райффайзен"
Офис банка Райффайзен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳоннинг энг йирик банк гуруҳларидан бирининг вакиллари ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. 9 август куни Тошкент шаҳрига Австриянинг Raiffeisen Bank Group банки делегацияси келмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Делегацияга банк бошқаруви аъзоси Лукаш Янушевский раҳбарлик қилади.

"Делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига кўра ҳукумат, Марказий банк, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, қатор молиявий тузилмаларда учрашув ва музокаралар ўтказилади", - дейилади хабарда.

Жаҳоннинг энг йирик банк гуруҳларидан бирининг вакиллари ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Raiffeisen Bank Group – Австрия корпорацияси бўлиб, штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган. Банк гуруҳи 1927 йилда ташкил этилган. The Banker журнали банкни дунёнинг энг йирик банклари икки юзталигига киритган.

Янгиликлар лентаси
0