ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Аюбович Ғуломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этган. Президент 7 августда Ғуломовни лавозимдан озод этиш бўйича фармони имзоланган. Бу ҳақда ушбу қўмита ахборот хизмати хабар қилди.
Равшан Ғуломов 2017 йил апрелидан бери Давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Шунингдек, у турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва “Асака” банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.