Озодбек Назарбеков "Ўзбекконцерт"нинг қўшиқлар рўйхатини тузиш қарорига муносабат билдирди

© Foto : Амир ИсаевДилноза Каримова и замминистра культуры Узбекистана, певец Озодбек Назарбеков
Дилноза Каримова и замминистра культуры Узбекистана, певец Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти "Ўзбекконцерт"нинг халққа мурожаатини "шошилинч қарор", дея баҳолади

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Ўзбекконцерт"нинг тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар рўйхатини шакллантириш қарорини "шошилинч қарор", дея баҳолади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекконцерт” тўйларда ижро этиш тавсия этиладиган қўшиқлар рўйхатини тузади

"Ўзбекларда "сал шошиб қўйибди" дейилади-ю. Мана бу ерда ижодкорлар ўтирибди, билишадики, санъат асарлари халқнинг фикридан келиб чиқиб танланмайди. Санъат асарлари халқ орасида тарғиб қилинади. Тўйда нимани ижро қилайлик, деган масалани халқга ташлашдан кўра, уни тарғиб қилиш тўғрироқ бўларди", - деди Назарбеков бугун Тошкентда ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқиш режасини билдирган эди. Муассасанинг ушбу ғояси интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фейсбук фойдаланувчилари "Ўзбекконцерт" бу кетишда яқинда "тавсия этиладиган келинлар рўйхати"ни шакллантиришига ҳам шубҳа қилмасликларини билдирган эдилар.

Янгиликлар лентаси
0