“Урганч” халқаро аэропорти 8 августдан парвозларни қабул қилишни бошлайди

© xorazm.uzУргенч
Ургенч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Урганч” аэропортидан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қатновлар 10 августдан бошланади.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчиларга “Урганч” халқаро аэропорти 2018 йил 8 августдан парвозларни бажариш учун очиқлигини маълум қилди.

“Урганч” халқаро аэропорти 8 августидан маҳаллий қатновларни қабул қилиб, штат режимида ишлашни бошлайди.

“Урганч” аэропортидан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қатновлар 10 август кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Урганч" халқаро аэропорти жорий йилнинг 16 июлидан техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилган эди. "Урганч" халқаро аэропортига/дан амалга ошириладиган қатновлар “Нукус” аэропортига вақтинча кўчирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0