Алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга кўриладиган жазо чоралари ҳақида эслатма берилди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишОта ва бола
Ота ва бола - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса унда жиноий жавобгарликка тортилади.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали эслатма берди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Алимент тўламаган шахслардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилиши мумкин

Бунда маъмурий жазо сифатида ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш белгиланади.

Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахслар (ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлган аёллар, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини ўзи тарбиялаётган шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари) эса энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (3 686 000 сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса унда жиноий жавобгарликка тортилади.

Жиноий жазо ушбу жиноят учун икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.

Агар шахс алимент бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

Янгиликлар лентаси
0