ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова АҚШ сафаридан қайтиб, ўзбекистонлик рэпер Шаҳриёр билан “In my feelings” қўшиғини куйлади.
Қўшиқни Юлдуз Усмонова инглиз тилида, Шаҳриёр эса рус тилида ижро этган.
Ушбу қўшиққа клип ҳам суратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Юлдуз Усмонова машина олдида рақс тушган видеоролик интернетда яшин тезлигида тарқалди. Унда санъаткор охирги пайт тренд бўлаётган "Kiki challenge" рақсини ижро этганди.
Видеоролик санъаткорнинг барча мухлисларини ҳайрат ва таажжубга солганди. Видеороликни ўзбекистонликлар қизғин муҳокама қилишди.
Юлдуз Усмонова интернетда билдирилган танқидларга жавоб берди.
“Ҳаётдан мамнун бўлинглар. Бунчалик агресив, негатив бўлиш керак эмас. Опамни ачиғи келади деб овора бўлиб ўйламанглар. Мен ҳаммаларини барибир яхши кўраман. Сизлар учун “Kiki”ни ўйнаб юраверамиз. Билган бўлсаларингиз, ўрик олдида ҳам ўйинга тушганмиз, шунда ҳам кайфиятимиз яхши эди. Ўша "Kiki"ни ўйнаган кунимиз ҳам, тўйларни чиройли ўтказиб, зўр бўлгани учун кайфият яхши эди. Бундан кейин ҳам кайфиятимизни Оллоҳ яхши қилсин. Сизлар учун ўйинга тушиб юрайлик”, - дейди Юлдуз Усмонова видеороликда.