Савицкий музейи собиқ раҳбари лавозимга қайта тикланадими - Маданият вазири жавоби

Oбуна бўлиш
Мариника Бабаназарова 2015 йилнинг июль ойида қарийб 32 йиллик фаолиятидан сўнг Савицкий музейи раҳбари лавозимидан бўшатилган эди

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Мариника Бабаназарованинг Савицкий музейи раҳбари лавозимига қайта тикланиши масаласи музейда бўлиб ўтаётган хатлов якунидан сўнг ўз ечимини топиши мумкин, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири Маданият вазирлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Камола Акилова, заместитель министра культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Савицкий музейидаги расм 60 % эмас 30-35 %га зарар кўрган – Акилова

Маълумотга кўра, Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев қабулида бўлган бир-неча фуқаро Игорь Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейининг собиқ раҳбарини қайта лавозимга тайинлаш таклифи билан келган.

Вазир улар билан суҳбатда бўлиб, ҳозирги кунда барча музейларда инвентаризация ишлари (экспонатларни қайта хатловдан ўтказиш) амалга оширилаётганини маълум қилган. Хатлов якунидан сўнг, бу масала бир ечимини топиш мумкинлиги ва масалага ўрнатилган тартибда ёндашиш лозимлигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Мариника Бабаназарова 2015 йилнинг июль ойида қарийб 32 йиллик фаолиятидан сўнг Савицкий музейи раҳбари лавозимидан бўшатилган.

Янгиликлар лентаси
0