Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчиларга маъмурий чоралар кўрилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобили в Ташкенте
Автомобили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда 15 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчиларга маъмурий чораларни кўрди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тонировкага ҳали рухсат йўқ: Тошкент шаҳар ИИББ сабабларини маълум қилди

Хабарда айтилишича, интернет тармоғида 15 та автомобилнинг йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама қарши томонидан ҳаракатлангани акс этган видеорегистратор тасвири жойлаштирилган эди. Суриштирув натижасига кўра, ушбу ҳолат Тошкентнинг Байналмилал кўчасида содир бўлгани аниқланди.

"Айни вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видеолавҳадаги қоидабузарларга нисбатан чора кўриш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тасвирдаги автомобил ҳайдовчиларининг шахси аниқланиб, уларнинг манзилларига қоидабузарлик ҳақидаги баённомалар юборилмоқда. Ҳозирда 15 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган", - дейилган Тошкент ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 4 ва ундан ортиқ полосали икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда қарама қарши томонга ўтиш тақиқланади. Ушбу қоидани бузган шахсларга нисбатан ЭКИХ 10 баравари миқдорида жарима белгиланади. Мазкур қоидабузарлик маъмурий чора кўрилганидан кейин бир йил давомида қайта содир этилса, ЭКИХнинг 20 баравари миқдорида жарима ёки бир йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Янгиликлар лентаси
0