ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 7 август кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 8,83 сўмга камайиб, 7 783,05 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 79,57 сўмга камайиб, 9 002,65 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли 1,23 сўмга камайиб, 122,96 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.