ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Кеча 4 август куни Тошкентдаги Буюк Ипак йўли кўчасига туташ бўлган Бўзкўча кўчасида автотранспорт ҳаракати қайта тикланмоқда. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
“Бугун, 4 август куни Бўзкўча кўчасининг Буюк ипак йўли кўчасига туташган қисмида транспортлар ҳаракатини тиклаш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу кўчанинг очилиши ҳайдовчилар учун қўшимча қулайлик яратиши шубҳасиз”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, охирги бир ярим йил давомида Тошкентда олдин автомобил ҳаракати тўхтатиб қўйилган бир неча кўчаларда автомобил ҳаракати қайта тикланди.