Ўзбекистонда токзорлар майдони кўпайтирилади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСбор фруктов в Крыму
Сбор фруктов в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига виночилик ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, сертификатланган узум навлари қаламчаларини олиб келиш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг -Sputnik. Ўзбекистонда узумчиликни ва узумни қайта ишлашни кескин ривожлантириш, алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янги қувватлар ташкил этиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Дастурни тайёрлашда винобоп токзорлар ва замонавий кўчатхоналар ташкил этиш учун виночилик корхоналарига 10 минг эмас, 20 минг гектар ер майдони ажратиб бериш чоралари ҳисобга олинади.

Ўзлаштирилмаган ёки самарали фойдаланилмаётган ер майдонларини винобоп токзорлар ташкил этиш учун кластер усулида хусусий мулкдорларга бериш юзасидан манзилли чоралар ишлаб чиқилади.

Хабарда айтилишича, янги дастурга тармоқ экспортини кескин ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ҳам киритиш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига виночилик ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, сертификатланган узум навлари қаламчаларини олиб келиш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.

 

Янгиликлар лентаси
0