Ўзбекистон Бош прокуратурасида лавозимий тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг фармонига асосан Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармонига асосан Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

А.Мавлонов 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Йил бошидан буён 63 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди – Бош прокуратура

2018 йилнинг февраль ойидан шу вақтгача Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг фармонига асосан Раҳимов Дилшод Фахриевич Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Д.Раҳимов 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Муҳамедов Умиджон Салимович Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У.Муҳамедов 1998 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1998 йилда Тошкент ҳарбий прокуратурасида бошлаб, Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2010 йилдан бош прокуратура бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Оҳангарон туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратурада янги тайинлов амалга оширилди

Аввал Бош прокуратура қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ачилов Жамол Алишерович Бош прокуратура қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Ачилов 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Иш фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги иқтисодий қонунчилик бошқармасида бошлаб, вазирликда турли лавозимларда, 2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратура божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0