Қорақалпоғистондаги бозорда ўғриликда гумонланган киши қўлидан осиб қўйилди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа 1 август куни соат 6лар атрофида юз берган ва ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа тарқалган.

ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги “Шоббоз” ҳафталик деҳқон бозорида ўғриликда гумонланган шахс арқон билан қўлларидан бозор кириш дарвозаси устунига осиб қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси расмий маълумотида айтилмоқда.

Воқеа 1 август куни соат 6лар атрофида юз берган ва ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа тарқалган.

“Фуқаро У.А. бозор ҳудудида савдо қилувчи одамлар томонидан ўғирлик содир этганликда шубҳаланиб ушлаб турилган фуқаро Д.Н.ни қўлларини арқон билан боғлаб, бозорнинг кириш дарвозаси устунига осиб, фуқаро Д.Н.нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи ҳаракатлар содир этган”, - дейилади расмий маълумотда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Д.Н.нинг ўғрилик жиноятини содир этган ёки этмаганлиги юзасидан терговда аниқлик киритилади ва бу ҳақда тергов якунига кўра қўшимча ахборот берилади.

Янгиликлар лентаси
0