Ўзбекистонда ёрилмайдиган тарвуз пайдо бўлди - видео

Oбуна бўлиш
Интернетда ерга ташланса ҳам ёрилмайдиган тарвуз ҳақида видеоролик пайдо бўлди.

Ролик муаллифи бу ҳолатга таъриф бериб "бу тарвуз еввойи экан" деб айтади. Одатда пишган тарвуз ерга тушса ёрилади. Бироқ бу тарвуз эса баскетбол тўпига ўхшаб ерда сакрайди.

Айримлар бу видеороликка “ўзбекча баскетбол” деб ҳам ном қўйишди.

Август ойида айни тарвуз-қовун пишган пайтда, Россияда 2 август куни десантчиларнинг байрами нишонланади.

Бу байрамда анъаналарга кўра, десантчилар тарвузларни ёриш мусобақалари ҳам ўтказилади. Бу каби ёрилмайдиган тарвуз ҳарбийларга тушиб қолса, уларга осон бўлмайди.  

Муштарийлар бу видеодан ҳайратда қолиб, унинг остида ҳазиламуз изоҳлар ҳам қолдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0