Оҳангаронда юз берган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

CC0 / Pixabay / Hans / ДТП
ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Исузу” русумли юк автомашинаси йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида орқасидан ҳаракатланиб келаётган “Нексия” автомашинаси унга урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлби, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 31 июл куни “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 137-километрида юз берган.

Жиззах вилоятида яшовчи М.Э. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида орқасидан ҳаракатланиб келаётган И.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси унга урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси И.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчиси Х.Р. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Янгиликлар лентаси
0