Ўзбекистон миллий рейтинг тизимига бағишланган веб-портал ишга туширилди

Oбуна бўлиш
ОТМлар рейтинги – бу маълум бир билим соҳасидаги энг яхши олий ўқув юртлари, уларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва таълим бериш фаолиятининг сифатини баҳоловчи мезондир

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси миллий рейтинг тизимига бағишланган reyting.tdi.uz ​ веб-портали ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Сайтда маълум қилинишича, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари сифатида узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган.

Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Илк бор тузилган ОТМлар рейтингида Ўзбекистон Миллий университети биринчи ўринда жойлашди

Давлат инспекцияси ўз фаолиятини бошлаган шу қисқа вақт ичида олий таълим муассасалари фаолияти бевосита жойларга чиқиб ўрганилди, тизимга таълим сифатини баҳолаш индикаторларини жорий қилиш бўйича лойиҳа тайёрланди, хорижий миллий ва халқаро рейтинг агентликлари тажрибалари асосида Республика олий таълим муассасаларининг миллий рейтинг тизими ишлаб чиқилди.

Эндиликда олий таълим муассасаларининг рейтинг бўйича тўплаган баллари, 4 та йўналиш, 59 та рақамли баҳолаш кўрсаткичларидан иборат 23 та индикатор бўйича тўлиқ маълумот билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Рейтингнинг мақсади мамлакат олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилиб, жамият учун халқаро талабларга мослашувчан миллий кадрларни тайёрлашда бош мезон вазифасини бажаришдир. Амалдаги рейтинг тизими олий таълим муассасаларининг рақамли кўрсаткичлари бўйича миқдорий маълумотларга асосланган бўлиб, рейтингда иштирок этувчи таълим муассасаларининг асосий фаолиятини тўлиқ қамраб олади.

Бундан ташқари, мамлакат таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатининг умумий ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш мақсадида узлуксиз таълимнинг қуйи бўғинлари (коллеж ва лицейлар, умумтаълим муассасалари ҳамда мактабгача таълим муассасалари) учун ҳам рейтинг индикаторлари ишлаб чиқилган бўлиб келажакда уларнинг рейтинги ҳам эълон қилиниши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0