Тошкентда тунда пойга уюштирган мотоциклчилар ушланди

CC0 / pixabay. / Мотоциклы едут по ночному городу
Мотоциклы едут по ночному городу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олти нафар мотоциклчининг ҳужжатлари йўқлиги, 2 нафари шлемсиз экани, 4 нафарида давлат рақам белгиси стандартга мос эмаслиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тошкентда 29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси аҳоли тинчлигини бузиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган ҳайдовчилар ушланди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ЙПХ ходимлари тезликни ошириб ҳаракатланиб келаётган 22 нафар ҳайдовчини тўхтатишган, улардан 12 нафари мотоциклчилардир.  

мотоциклисты - Sputnik Ўзбекистон
"Байкерлар, тариллатманг": ИИББ мотоцикл ҳайдовчиларига мурожаат қилди

"Олти нафар мотоциклчининг ҳужжатлари йўқлиги, 2 нафари шлемсиз экани, 4 нафарида давлат рақам белгиси стандартга мос эмаслиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Умумий ҳисобда 24 нафар ҳайдовчининг тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқаргани, 33 нафари светофор қизил чироғи ва йўл белгиларига бўйсунмагани, 214 нафари хавфсизлик камари тақмаганлиги қайд этилди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Хабар қилинишича, айни вақтда жамоат тартибини бузган, кечки ва тунги вақтларда мотоциклни тез бошқариб, пойгада қатнашаётган ва одамларнинг тунда ором олишига халал бераётган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0