Ўқишга тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ўқишга тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлади, деб хабар қилинди телеграммдаги Ҳуқуқий-ахборот каналида.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тест системаси Ўзбекистон таълим тизимини бузди, деб ҳисоблайди доцент Қодиров

"Ҳукумат қарори билан Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди", - дейилади хабарда.

Низомга кўра, касбий (ижодий) имтиҳонлар фанлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий, оғзаки шаклларда, ҳар йили 25 июлдан 10 августгача бўлган даврда ўтказилади.

Имтиҳон топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар (шу жумладан маданият, санъат, мусиқа, спорт ва жисмоний тарбияга ихтисослаштирилган) таълими фанларининг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасалари томонидан тузилади.

Спорт ва жисмоний тарбия фанлари бўйича имтиҳон топшириқлари тузишда абитуриентларнинг жинси ва ёши жиҳатдан белгиланган меъёрий талаблар инобатга олинади.

Мухаммаджон Кодиров - Sputnik Ўзбекистон
Биз ҳавас қилардик ўқитувчининг кийган кийимига қараб - доцент Қодиров билан суҳбат давоми

Эслатиб ўтамиз, алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларининг рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ҳар йили Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Имтиҳонлар (спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишлари бундан мустасно) коллегиал тартибда қабул қилинади ва баҳоланади.

Абитуриентларнинг амалий шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш шифрлаш орқали амалга оширилади.

Натижалар касбий имтиҳон ўтказилганидан кейин 1-3 кун муддатда таълим муассасаси веб-сайтида эълон қилинади.

Борди-ю абитуриентда ўз натижалари бўйича эътироз туғилса, апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Норозилик аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва комиссия томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0