ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Aeromexico авиакомпанияга қарашли Embraer 190 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Мехикога йўл олган Embraer 190 самолёти Дуранго шаҳрининг аэрпортида ҳалокатга учради. Бўрон ва кучли шамол оқибатида самолёт кўтарилиши қийинлашади. Самолёт экипажи самолётни тўхтатишга ҳаракат қилишади, шу вақтда самолёт ўчиш-қўниш полосадан ташқарига чиқиб кетади.
Самолётда 103 нафар йўловчи бўлган. Ҳалокат оқибатида 18 нафар йўловчи жароҳатланди.
Мексика алоқа ва транспорт вазири Херардо Руис Эспарса маълумотларига кўра, 98 нафар йўловчи Дуранго госпиталида қолмоқда.
Йўловчилардан ҳеч ким ҳалок бўлмади. Самолётда юзага келган ёнғинга қарамасдан кўпчилик йўловчилар мустақил равишда самолётдан чиқиб кетадилар.
Se habla se 80 lesionados tras desplome de avión #Aeromexico en #Durango el equipo es un Embraer 190 en ruta México-Durango pic.twitter.com/e5367F10vc
— Azucena Uresti (@azucenau) 31 июля 2018 г.
Ушбу самолёт 10 йил давомида экслуатация қилинган.