Африкада россиялик журналистларга ким ҳужум уюштиргани айтилди

© AFP 2023 / FLORENT VERGNESВоенные в Центральноафриканской республике
Военные в Центральноафриканской республике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Радиостанция маълумотларига кўра, Орхан Джемаль, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченкога кечки пайт соат олтида Сибут яқинида ҳужум уюштиришган.

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Марказий Африка Республикасида ҳужжатли фильм суратга олган россиялик журналистларга ўн киши ҳужум уюштирган, деб хабар тарқатди Radio Ndeke Luka.

Радиостанция маълумотларига кўра, Орхан Джемаль, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченкога кечки пайт соат олтида Сибут яқинида ҳужум уюштиришган.

Уч нафар россиялик журналистлар Африкада ўлдирилди

"Хавфсизлик кучлари вакиллари улардан кетмасликни сўрашган, чунки шом тушиб қолган. Аммо улар ўз айтганида туриб, йўлга чиқишган", - деб таъкидлаган маҳаллий амалдорлардан бири Марселин Йойо.

Унинг айтишича, ёвуз ниятли кимсаларнинг барчасида "бошида салласи бўлган ва улар фақат араб тилида гаплашишган".

БМТнинг МАРда барқарорлаштириш миссияси (MINUSCA) таъкидига кўра, россияликларнинг жасади Сибутнинг шимолий қисмидан 33 км чақирим масофада қолдирилган машина ичидан топилган.

Россия Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғаган ва иш юзасидан суриштирув ўтказишда африкалик ҳуқуқ ҳимоячиларига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия ТИВ ҳозирда ҳалок бўлганлар жасадини ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0