Жисмоний тарбия ва спорт вазири тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Набиев бундан бироз муддат аввал лавозимини тарк этган Шоакрам Исроилов ўрнини эгаллайдиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” вазирликдаги манбасига таяниб хабар берди.

Набиев бундан бироз муддат аввал лавозимини тарк этган Шоакрам Исроилов ўрнини эгаллайдиган бўлди.

Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимини тарк этди

Дилмурод Набиев 2017 йилнинг июнидан буён Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди. Бунгача эса у 2014-2016 йиллар давомида Ўзбекистон президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари, 2016-2017 йилларда эса Вазирлар Маҳкамасининг таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсат масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов унинг ўрнини эгаллаганди.

Март ойи бошида қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0