Тошкент цирки "Рыжик" лақабли маймунни йўлбарс еб қўйганини рад этди

© Sputnik / Дмитрий КоробейниковАттракцион заслуженных артистов России Эдгарда и Аскольда Запашных "Среди хищников" в программе "Звезды цирка - 2001" на арене Большого Московского государственного цирка на проспекте Вернадского.
Аттракцион заслуженных артистов России Эдгарда и Аскольда Запашных Среди хищников в программе Звезды цирка - 2001 на арене Большого Московского государственного цирка на проспекте Вернадского. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Цирк ходимининг айтишича, йўлбарс маймунни еб қўйгани ҳақида ҳайвон ўйнатувчи Хусинов орадан бир ой ўтиб "хабар берган". Айни вақтда шифокорлар йиртқичларнинг қонини текширмоқда

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Тошкент давлат циркида йўлбарс ва шер маймунни еб қўйишгани ҳақидаги хабарлар уйдирма, деб маълум қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига цирк ходими.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ОАВларда Тошкент давлат циркида шер ва йўлбарс очликдан "Рыжик" лақабли маймунни еб қўйгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Ўзбекистонлик гимнастлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик гимнастлар цирк "Оскар"ига сазовор бўлишди

Цирк ходимининг бирининг таъкидига кўра, маймун йўлбарс ва шер сақланган хонада алоҳида катакда сақланган бўлган.

"Бу туҳмат. Шер ёки йўлбарс маймунни еб қўйган бўлса, жониворнинг ҳеч бўлмаганда думи катакда қолар эди. Бу Азамат Хусиновнинг (ҳайвон ўнатувчи, таҳр.) уйдирмасидан бўлак ҳеч вақо эмас", - деди цирк вакили Спутник мухбирининг ушбу ҳолат юзасидан мурожаатига жавобан.

Цирк ходимининг сўзларига кўра, Хусинов маймунни йиртқичлар еб қўйгани ҳақида аризани яқинда берган. Энг қизиғи, дейди суҳбатдош, у ўз аризасида маймун бир ой олдин йиртқичларга ем бўлганини баён этганлигида.

"Бир ой олдин шер ва йўлбар маймунни еб қўйганмиш. Нега у ўша вақтнинг ўзидаёқ бу ҳақда маълум қилмади. Бир ой нимани кутди? Ахир циркда кечаю-кундуз одам бўлса", - дея ўз таажжубини яширмайди суҳбатдош.

Цирк ходимининг сўзларига кўра, ҳайвон ўйнатувчи айни вақтда циркда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Аммо йиртқичларга яқинлашмаяпти.

"Умуман, бундай хабардан кейин биз йиғилиш ўтказдик. Гарчи маймунни йиртқичлар еб қўйгани исботсиз ҳолат бўлса-да, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун ветеринарлар ва врачлар йиртқичларни кўрикдан ўтказиш, уларнинг қонини текшириш билан шуғулланмоқда", - дейди у.

Цирк ходимининг маълум қилишича, агар йиртқичлар маймунни еб қўйгани ўз исботини топгудек бўлса, ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига жўнатилади. Аммо бу ҳолатни олдин исботлаш даркор.

Янгиликлар лентаси
0